"Мы в согласии"

Молитва

1. Худо берган курол-аслахалар билан куролланиш ва бирдамликда ибодат килишга карор бериш

Менинг Худовандим, Раббим Исонинг солихлиги асосида Сенинг иноятли хузунгга кира олганимдан сенга миннатдорчилик билдираман, бу мархаматни сен бизга Сенинг Углингнинг Хочда, бизнинг гунохларимиз учун тукан конига булган имонимиз оркли бердинг. Худовандим менинг гунохларим кечирилиши ва ювилиши учун тукилган Мукаддас Конинг учун сенга рахматлар айтаман. Жонли ва таъсирли Каломинг, Исо Масих номи оркали берган хокимиятинг, Мукддас Рухинг ва курол-аслахаларинг учун шукрлар айтаман Сенга. Худовандим, ушбу хамжихатлик билина ижро этилаетга галабакор ибодатни бажо килишим учун мени улугвор кудратинг билан кучлатириб тургин. Ушбу ибодатда дадил ва жасур булишим учун менга ердам бергин ва Раббим, Сен мен билан биргалигинга ишонаман. Сен мени асрлар буйи хеч хам ташлаб кетмайсн. Хозир мен Худованднинг берган курол-аслахалари билан куролланаман ва ёмон кунда иблиснинг хийла найрангларига карши чикаман, Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир. Худовандим, ушбу хамжихатлик ибодатида , белимга ҳақиқат камарини боглаб , кўксимга солиҳлик совутини тақиб, Тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғингимга илдамлик пойабзалини кийиб, имон қалқонини қўлга олинглар ибодат кила олганим ва ёвуз шайтоннинг қиздирилган ҳамма ўқларини ўчиришимга ва бу дунёни енгишга берган куч-кудратинг учун сенга шукроналар айтаман. Нажот дубулгасини доим менинг бошимдан ва Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини белимдан тушмасин Худовандим. Чунки Сенинг Мукаддас Кломинг жонли ва таъсирли, ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни бўлгундек суқилиб киради, юракнинг хаёлу ниятларини фош қилади. Худойим сен бизга берган қурол-аслаҳамиз башарий эмас, балки қалъаларни яксон қилиш қудратига эга бўлган руҳий аслаҳалардир. Манашу куроллар билан : Сени билишга карши булган хар кандай тусикларни ва фикрларни яксон киламан ва буни бажариш учун Қудрат ва куч билан эмас Сенинг руҳинг ила кувватланаман. Худовандим, ушбу ибодат билан ибодат килаетган хар бир катнашчиси учун сенга шукрлар айтаман ва уларнинг химояси учун Раббим Исо Масихнинг Мукаддас конинги уларнинг хаётига Раббим Исо Масих номи билан чакираман. Худовандим Каломингда «агар ер юзида сиздан икки киши якдил бўлиб, қандайдир бир нарсани сўрашса, Менинг осмондаги Отам уларнинг тилагини бажаради” дегансан. Сенинг кудратли Каломинг хакикатдир Рабби ва бу Каломинг учун бутун вужудим билан сенга рахматлар айтаман ва Сендан биргаликда нимаики сурасак бизнинг Осмондаги Отамиз бажаришига каттик ишонамиз. Чунки Сенсан бизнинг имонимиз эгаси ва Олий рухонийимиз. Исо Масих номидан сураймиз. Омин! Чунки бу – кўпларнинг гуноҳлари кечирилиши учун тўкиладиган, Янги Аҳдни тасдиқлайдиган Менинг қонимдир. (Матто 26:28); Ниҳоят, Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар. 11 Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз. 12 Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир. 13 Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол-аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар. Белингизни ҳақиқат камари билан боғланг, кўксингизга солиҳлик совутини тақинглар. 15 Тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғингизга илдамлик пойабзалини кийинглар. 16 Бунинг устига имон қалқонини қўлга олинглар, у билан ёвуз шайтоннинг қиздирилган ҳамма ўқларини ўчира оласизлар. 17 Шунингдек, нажот дубулғасини кийинглар, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтаринглар. 18 Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қилинглар. (Эф.6:10-18); У ўғли Сулаймонга деди: — Дадил ва ботир бўл. Ишни бошла! Қўрқма, ваҳимага тушма! Эгамиз Худо — менинг Худойим сен билан биргадир. Эгамизнинг уйидаги ишлар битмагунча, У сени ташлаб қўймайди, тарк этмайди. (1Солнома 28:20); Лекин биз кундузга оидмиз. Шу туфайли имон ва муҳаббат қалқонини олайлик, нажотга умидворлик дубулғасини кияйлик, ҳушёр бўлайлик (1Салон.5:8); Шунинг учун фикр-зикрингиз ишда бўлсин, ҳушёр бўлинглар. Исо Масиҳ осмондан тушиб зоҳир бўлганда сизларга насиб бўлажак иноятга мутлақо умид боғланглар (1Пет.1:13); Биз Худо ҳузурига дадиллик билан кирамиз, чунки биламизки, Худонинг иродасига кўра бир нима тиласак, У бизга қулоқ солади. (1Юх.5:4); Бизнинг жангдаги қурол-аслаҳамиз башарий эмас, балки қалъаларни яксон қилиш қудратига эга бўлган руҳий аслаҳалардир. Биз Худонинг қудрати билан сафсаталарга барҳам берамиз, 5 Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддаони қуритиб юборамиз. Ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қиламиз. (2Кор.10:4-5); “Қудрат билан эмас, куч билан эмас, Менинг руҳим ила ишларинг юришади, — дейди Сарвари Олам (Зак.4:6); Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни бўлгундек суқилиб киради, юракнинг хаёлу ниятларини фош қилади. (Ибр.4:12); Сизларга яна шуни ҳам айтай: агар ер юзида сиздан икки киши якдил бўлиб, қандайдир бир нарсани сўрашса, Менинг осмондаги Отам уларнинг тилагини бажаради. (Мф.18:19); – Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: „ўпорилиб денгизга отил”, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади. 24 Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар. (Марк.11:23-24); Шундай экан, эй, самовий даъватдан баҳраманд бўлган муқаддас биродарларим, имонимизнинг Элчиси – Олий руҳонийимиз Исога қаранглар! (Евр.3:1)

2. Бирдамликда Узбекистон хукмати учун ибодат

Худовандим, Сен баракалаган Россия давлатимиз учун бирдамликда шукрона айтамиз. Узбекистонда ўз вақтида ёмғир ёғдираетганинг учун, ер уз ҳосилини бераетгани учун, дарахтлар мева солаетгани учун сенга рахматлар айтамиз. Ғалла янчиш вақти узум териш пайтига улашиб кетмокда, узум териш пайти экин–тикин вақтига улашиб кетмокда. Халклар тўйгунича нон емокда, юртимизда бехатар яшамокдамиз. Юртимизга берган тинчлигинг учун ва ётганимизда хеч ким бизга вахима солмаетгани учун Сенга хамдлар айтамиз. Заминимиз уруш курмайди, чунки Сен юртимиздан йиртқич ҳайвонларни ҳайдаб юборгансан. Худовандим, биз хамжихат булиб яна Узбекистон хукумати ва унда жойлашган хар кандай бошликлар учун ибодат киламиз зеро бу, Худо йўлида обрў-эътиборли, покликда ва баркамол, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун лозимдир. Бу хайрли иш бўлиб, Сен Нажоткоримизга макбулдир чунки Сен бутун инсонлар ҳақиқатни билиб олиб, нажот топишини истайсан. Худованда Сенинг Каломинда «Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин.» дейилган. Биз бунга Омин деймиз ва бизнинг Россия хукуматига карши айтган хар кандай арзланишларимизнию нолишларимизни узинг кечиргин. Исо Масих номи билан тавба киламиз. Худовандим, биз хукуматининг юраги Сенинг кулингда деб ишонамиз, уни Сен ирмоқдай хоҳлаган томонга бурасан. Отажон уларга Ўғирлик қилмасликни, одам ўлдирмасликни, зино қилмасликни, ёлғондакам қасам ичмасликни, сехру жоду ишлари билан шугулланмасликни , ўзлари билмаган худоларга эргашмасликни ургатгин. Худойим, улар кайси йулдан бораётганликларини кура олиш учун калб кузларини очгин Раббим Исо номидан сурайман. Худовандим, Узбекистон хокимиятидан: призидент ва министрларнинг, парламентдаги депутат ва областлардаги депутатларнинг кароргохларидан хар кандай фосик одамларни чикариб ташлашингни сураймиз токи улар давлатни хакконийлик ва солихлик билан бошкаришсин ва доим хавфсизликда булсинлар. Отажон, Узбегистон хокимиятининг юрагини солихлигинг билан тулдиргини , токи улар хар кандай зулмга бархам берсинлар ва конунлар чикараётганда адолатли булишлари учун Мукаддас Рух бутун бошликларнинг юрагини узгартирсин. Мукаддас Рух уларнинг гунохлари ва келаётган, Худонинг аолатли хукми хакида очилиш берсин. Узбегистон хукумати узининг гунох йулидан кайтиб Сенга юзлансинлар, Сенинг олдингда тиз чукиб гунохлари учун тавба килсинлар ва Сени таниб билсинлар, хар бир одамнинг хаётию рухи Сенинг кулингдалигини англаб етсинлар, Исо Масих номидан сурайман. Худовандим, Узбекистон президент ива хукуматига нима яхши эканлигини аён қилгин ва улардан нима талаб килишингни билдиргин. Уларнинг одил харакат килишлари, хайрли ишларга бой булишлари ва Сенга итоатда булишлари учун берган акл заковатинг учун сенга шукралар айтамиз. Улар чикарган конунлари, сузлари ва амаллари оркали халкка барака олиб келсинлар, Исо Масих номи билан сураймиз. Яна биргаликда Узбегистон хокимиятига « Энди, эй подшоҳлар, ақлли бўлинг! Ибрат олинг, эй дунё ҳокимлари! Қўрқув ила Худовандга хизмат қилинг, Қалтираб Ундан масрур бўлинг!» деймиз. (Забур. 2:10-11) Исо Масих номи билан сураймиз. Омин! Энг аввал шуни насиҳат қиламанки, Худо йўлида обрў-эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, барча инсонлар, подшоҳлар ва ҳукмдорлар учун Худога илтижо қилинг, дуолар ўқинг, тоат-ибодатлар қилинг, шукроналар айтинглар. 3 Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир. 4 У бутун инсонлар ҳақиқатни билиб олиб, нажот топишини истайди. (1Тим.2:1-4); Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд ҳокимиятларнинг ҳаммасини ҳам Худо тайин этган. (Рим.13:1); Подшоҳнинг юраги Эгамизнинг қўлида, уни ирмоқдай хоҳлаган томонга буради. (Сулаймоннинг маталлари .21:1); Фосиқни шоҳ олдидан чиқариб ташла, шунда шоҳнинг тахти солиҳлик билан мустаҳкам бўлади. (Сулаймоннинг маталлари .25:5); Ҳукмронлик қилаётган шоҳ ўз кўзи билан барча ёмонликларни ажратади. (Сулаймоннинг маталлари .20:8); Ўғирлик қиляпсизлар, одам ўлдиряпсизлар, зино қиляпсизлар, ёлғондакам қасам ичяпсизлар, Баалга назрлар атаб, ўзингиз билмаган худоларга эргашяпсизлар. 10 Шундай экан, нима учун сизлар Менинг номим билан аталган уйимга келиб, “Биз хавф–хатардан холимиз!” деб айтяпсизлар?! Бундай жирканч ишларни давом эттириш учунми?! (Иер.7:9-10); Ҳар бир жониворнинг ҳаётию Инсонларнинг нафаси Унинг қўлидадир. (Иов12:10); Эй инсон, нима яхши эканлигини Эгамиз сенга аён қилди. Шудир Унинг сендан қилган талаби: Адолатли иш тутгин, Меҳр–шафқат қилишдан завқ олгин, Камтар бўлиб, Худонинг йўлидан юргин. (Мих.6:8); Агар қонунларимга риоя қилиб, амрларимни битта қолдирмай бажарсангиз, 4 Мен ўз вақтида ёмғир ёғдираман. Ер ҳосилини беради, дарахтлар мева солади. 5 Ғалла янчиш вақти узум териш пайтига улашиб кетади, узум териш пайти экин–тикин вақтига улашиб кетади. Тўйгунингизча нон ейсиз, юртингизда бехатар яшайсиз. 6 Мен юртингизга тинчлик ато этаман, ётганингизда ҳеч ким сизни ваҳимага солмайди. Юртингиздан йиртқич ҳайвонларни ҳайдаб юбораман. Заминингиз уруш кўрмайди. (Лев.26:3-7); Эгамизнинг марҳамати бойлик келтиради, У бойликка ғам–ташвиш қўшмайди. (Сулаймоннинг хикматлари 10-22)

3. Биргаликда Узбегистондаги чупонлар ва уларнинг оилалари учун ибодат

Худованд, хамжихатлик билан Сендан Узбегистон даги хар бир чупонга донолик ҳамда ақл–идрок, насиҳат ва куч–қудрат руҳини ато этишингни сураймиз. Улар Сенга лойик тарзда харакат килиб, хар бир нарсада Сени рози килишни уйласинлар ва хар кандай хайрили ишларга бой булиб Сени таниб билишда хосил келтирсинлар. Сенинг улугвор куч-қудратингдан баҳра олиб, тўла-тўкис бақувват бўлсинлар , ҳамма нарсага сабр-тоқат ва севинч билан чидаб, Отамиз Худога шукрона қилсинлар. Сен Ўз азизларинга ваъда қилган нурли меросдан уларни баҳраманд қилгансан . Улрани зулмат ҳукмронлигидан озод қилиб, севимли Ўглининг Шоҳлигига кўчиргансан. Узбекистондаги хар бир чупон Худованд Рухидан илхом олиб, хикмату окиллик, насиҳату куч–қудрат, вахийу комиллик рухига тулиб тошсинлар. Улар Худодан куркиш рухи билан тулсинлар ва хукмларини кузлари курган ёки эшитганлари билан эмас хакикат билан чикарсинлар. Сенинг кудратинг уларнинг оиласи, хизмати ва хар бир ишларида намоён булишини сураймиз. Улар хизмат ва ибодат килганларида Сенинг Рухинг уларни тулдириб турсин. Сенинг Рухинг улар ва фарзандалрининг устидан химоя килиб турсин, Исо Масих номи билан сураймиз. Чупонларнинг оиласида Худодан келган тинчлик, тартиб ва таъминот уфуриб турсин. Улар оиласида эса Исо Масихнинг сиймосини акс эттириб, фарзандларини Раббимизнинг таълимотида тарбияласинлар ва узгаларни Раббимиз севгандай бегараз севишни ургатсинлар. Худованд Сен уларнинг чўпонисан. Улар муҳтожлик кўрмаслар. Ям–яшил яйловларда Сен уларга ором берасан, сокин ирмоқлар бўйида Сен уларни етаклайсан. Сен уларга қайта куч бахш этасан. Ўзингнинг номинг ҳақи–ҳурмати уларни тўғри сўқмоқлардан етаклайсен. Сенинг тинчлигинг уларнинг хаётини бошкаришига ишонаман. Улар хатто зулмат водийсида* юрса ҳам, хавф–хатардан қўрқмайдилар. Чунки Сен улар билан биргасан. Душманларининг кўз ўнгида улар учун дастурхон тузайсан. Сен уларнинг хар бир йулида хамрох буласан. Худовандим Узбегистондаги чупонларингни Ўз улуғвор бойлигинг билан куч-қудратли қилгин, Ўз Руҳинг билан ички борлиғини бақувват қилгин. Масиҳни имон билан дилларига жо қилгин. Масиҳнинг севгиси қалбларида илдиз отиб, маҳкам ўрнашсин, токи улар барча Худонинг азизлари билан бирга бу севгининг кенглиги, узунлиги, баландлиги ва теранлигини тўла англашга кучи етсин. Улар Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгисини фаҳмлаб бориб, Худонинг бутун камолотига эришсинлар. Токи , уларнинг сўзлари ва ваъзлари инсон заковатининг ишонтирувчилигидан эмас, Худо Руҳи ва қудратидан далолат берсин, токи уларнинг имони инсон ҳикматига эмас, Худо қудратига асослансин, Исо Масих номи билан сурайман. Биз хамжихатликда сураймизга, счупонларга қарши ясалган Ҳеч қандай қурол ғалаба қилмасин . Улар билан даъволашган ҳар бир одамнинг даъволарини Сен йўққа чиқаргин Худойим. Ана шулар Сенинг қулларингнинг улушидир, Уларни Сен оқлайсан.” Эгамизнинг каломи шудир Худованд Сен уларну бузуқ ва ёвуз одамлардан қуткаргин; чунки ҳамма ҳам имонли эмас. Яна хамжихат були Сенда, Узбекистондаги хамма чупонлар бир хил хакикатни таргибот килишларини сураймиз, уларнинг ораларида хеч кандай булиниш булмасин, улар ягона рухда бирлашсинлар ва хамжихат булсинлар, бирдамликда Инжил Хушхабарига кунгил богласинлар, турли ёт ва ғалати таълимотларга берилмасинлар лекин ҳақиқат каломини адаштирмай, тўғрилик билан ўқитсинлар, ўзларини Худога мақбул, ҳалол бир ишчи сифатида кўрсатишга ғайрат қилсинлар. Улар – ўз тақдиридан норози нолувчилар булмасинлар. Улар ўз нафсини ўйлаб иш қилувчилардан булмасинлар, дабдабали гаплар ва тилёғламалик билан одамларнинг кўнглини овлайдиганлардан булмасинлар. Уларнинг огзидан хеч кандай ярамас суз чикмасин амма одамларнинг имонини устирувчи иноят сузлари чиксин. Хар кандай курук гапларни тарк килиб, солиҳлик, художўйлик, имон, севги, сабр-тоқат ва мулойимликнинг пайидан бўлсинлар. Сен уз кулларингни шифо учун ва Раббимиз Исо Масих номидан куилган мужизалар учун кутарганингда чупонлар Сенинг Каломингни дадиллик билан тапиришлари учун куч бергин, токи буни курганлар Худованд улар билан бирга эканлигига гувох булсинлар. Хар бир инсон сендан олган кобилиятига кура бошкаларга хизмат килсинлар. Улар имонда хамжихат булсинлар. Уларнинг чодирларининг жойларини кенгайтиргин, Чодирининг пардаларини кенг чўзгин! Зеро сен Каломингда шунда дегансан “Ахир, мулкинг ўнгу сўлга кенгайиб кетади. Авлодинг халқларни мулк қилиб олади, Улар ташландиқ шаҳарларни тўлдиради” Исо Масих номи билан сураймиз. Омин! Унинг устида бўлади Эгамизнинг руҳи. Бу донолик ҳамда ақл–идрок, Насиҳат ва куч–қудрат руҳидир, Эгамизни билиш ва Ундан қўрқув руҳидир. 3 Ўша Эссай фарзанди, Эгамиздан қўрқишдан завқ олар, Ҳукм қилмас кўзлари кўргани ила, Ажрим қилмас эшитганлари ила. 4 У солиҳлик ила бечорани ҳукм қилади, Тўғрилик ила ер юзи мазлумларини ажрим қилади. Бир оғиз сўзи билан золимни жазолайди, Нафаси ила фосиқни ўлдиради. 5 Солиҳлик унинг белидаги камар бўлади, Содиқлик унинг белидаги белбоғ бўлади. (Ишаё 11:2-5); Унинг улугвор куч-қудратидан баҳра олиб, тўла-тўкис бақувват бўлинглар, ҳамма нарсага сабр-тоқат ва севинч билан чидаб, 12 Отамиз Худога шукрона қилинглар. Чунки У Ўз азизларига ваъда қилган нурли меросдан бизни баҳраманд қилди. 13 Бизни зулмат ҳукмронлигидан озод қилиб, севимли Ўглининг Шоҳлигига кўчирди. (Кол.1:11-13); У Ўзининг улуғвор бойлиги билан сизларни куч-қудратли қилсин, Ўз Руҳи билан ички борлиғингизни бақувват қилсин. 17 Масиҳни имон билан дилингизга жо қилинглар. Масиҳнинг севгиси қалбингизда илдиз отиб, маҳкам ўрнашсин, 18 токи сизлар барча Худонинг азизлари билан бирга бу севгининг кенглиги, узунлиги, баландлиги ва теранлигини тўла англашга кучингиз етсин. 19 Ҳа, сизлар Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгисини фаҳмлаб бориб, Худонинг бутун камолотига эришинглар. (Эф.3:16-19); Менинг сўзим ва ваъзим инсон заковатининг ишонтирувчилигидан эмас, Худо Руҳи ва қудратидан далолатдир, 5 токи имонингиз инсон ҳикматига эмас, Худо қудратига асослансин. (1Кор.2:4-5); Сенга қарши ясалган Ҳеч қандай қурол ғалаба қилмайди. Сен билан даъволашган ҳар бир одамнинг Даъволарини сен йўққа чиқарасан. Ана шулар Менинг қулларимнинг улушидир, Уларни Мен оқлайман.” Эгамизнинг каломи шудир. (Ишаё 54:17); Бузуқ ва ёвуз одамлардан қутулишимиз учун ҳам ибодат қилинглар; чунки ҳамма ҳам имонли эмас. (2 Сал.3:2); Чодиринг жойини кенгайтиргин, Чодиринг пардаларини кенг чўздиргин! Ҳеч нарсани аяма! Арқонларингни узун ташлагин, Қозиқларингни маҳкам қоққин! 3 Ахир, мулкинг ўнгу сўлга кенгайиб кетади. Авлодинг халқларни мулк қилиб олади, Улар ташландиқ шаҳарларни тўлдиради. (Ишаё 54:2-3); Фақат Масиҳнинг Хушхабарига муносиб равишда кун кечиринглар. Мен хоҳ келиб дийдорингизни кўрсам ҳам, хоҳ сизлардан узоқ бўлсам ҳам, аллақачон эшитганимдек, сизлар имонда собитқадам бўлиб, Инжил йўлида якдиллик билан курашиб бораётганингизни билиб олай. (Флп.1:27) Сиз турли ёт ва ғалати таълимотларга берилиб, йўлингиздан оғиб кетманглар. Юрак Худонинг инояти билан қувватланиши яхшидир, махсус таомлар билан эмас. Егулик-ичгуликка доир қонун-қоидаларга риоя қилувчилар бундан бирор фойда кўрмаган. (Ибр.13:9) Сен эса ҳақиқат каломини адаштирмай, тўғрилик билан ўқит, ўзингни Худога мақбул, ҳалол бир ишчи сифатида кўрсатишга ғайрат қил. (2Тим.2:15); Булар – ўз тақдиридан норози нолувчилар. Улар фақат ўз нафсини ўйлаб иш қиладилар, дабдабали гаплар ва тилёғламалик билан одамларнинг кўнглини овлайдилар. (Яхудо 1:16); Яхши ишларга бой, хайрихоҳ, сахий ва ҳаммага улфат бўлсинлар. (1Тим.6:18); Эй Худонинг қули, сен булардан ўзингни четга торт. Аксинча солиҳлик, художўйлик, имон, севги, сабр-тоқат ва мулойимликнинг пайидан бўл. 12 Имон учун бўлган улуғ курашда жон-жаҳдинг билан ҳаракат қил, абадий ҳаётни қаттиқ ушлаб тур. Худо сени шунинг учун даъват этган, сен улуғ имонни кўп гувоҳлар олдида очиқ тан олгансан. (1Тим.6:11-12); Энди, ё Раббий, уларнинг дўқ-пўписаларига қара, Сенинг сўзингни тўла жасорат билан айтиш қувватини шу қулларингга эҳсон айла. 30 Азиз Ўғлонинг Исо исми билан одамларга шифо бериш ва турли аломатлар, мўъжизалар яратиш учун қўлингни узатгин!» (Хавор. 4:29-30); Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир-бирингизга хизмат қилинглар, Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар. (1Бут.4:10); Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин. (Флп.2:4); Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб-биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз. (Эфес. 4:13); Эй биродарлар, орангизда меҳнат қилиб, Раббимиз йўлида сизларга бошчилик қилиб, йўл-йўриқ берадиганлар бор, уларни қадрлашингизни илтимос қиламан. (1Салон.5:12); Эгам Менинг чўпонимдир. Муҳтожлик кўрмасман. 2 Ям–яшил яйловларда У менга ором беради, Сокин ирмоқлар бўйида У мени етаклайди. 3 У менга қайта куч бахш этади. Ўзининг номи ҳақи–ҳурмати Мени тўғри сўқмоқлардан етаклайди. 4 Эй Эгам! Ҳатто зулмат водийсида* юрсам ҳам, Хавф–хатардан қўрқмайман, Ахир, Сен мен билан биргасан. Сенинг чўпон таёғинг*, Хивичинг* мени ҳимоя қилади. 5 Душманларимнинг кўз ўнгида Мен учун дастурхон тузайсан. Бошимга мой суртиб, Сен мени ҳурмат билан кутиб оласан. Менинг косам ҳам тўлиб–тошган. 6 Умрим бўйи фақат инояту шафқатинг изимдан юради, Эй Эгам, Сенинг уйинг тоабад менинг масканим бўлади. (Заб.22)

4. Узбегистонда Исо Масих жамоатларининг купайиши учун биргаликда ибодат

Раббим, Узбегистоннинг Худоси биз Узбекистон халки Сенга Узбекистондаги куплаган Масих жамоатлари учун шукроналар айтамиз. Эй Эгамиз, халқимизни Сен кўпайтирганинг учун, юртнинг барча чегараларини кенгайтирганиг, Уз жамоатларингни купайтирганинг учун рахматлар айтамиз. Жамоатларинг даладаги усимлик каби усди ва катта булди ва гузал холатга келди. Жамоатни сеганинг, баракалаганинг ва ундаги Уз фарзандларингни баракалаганинг учун рахматлар айтамиз Сенга. Жамоатинг пальма дарахтидай гуллаб–яшнайди, Лубнондаги садр дарахтидай* юксалади. Улар Эгамизнинг уйига ўтқазилган, Худойимизнинг ҳовлисида улар яшнайди. Кексаликда ҳам ҳамон ҳосил беради, Ям–яшил, навқирон бўлиб тураверади. Улар биргаликда шундай деб эълон қилади: “Эгамиз одилдир! У менинг суянган қоямдир, Унда ноҳақлик йўқдир.Чунки Сен Эй Эгам, жамоатни танлагансан ва Ўзингга маскан қилишни истагансан. Сен шундай дединг: “Мен тоабад яшайдиган жой шу жойдир, Бу ерда истиқомат қилишни истаганман. Унинг озуқаларига мўл қилиб барака бераман, У ердаги фақирларни тўйдираман. Руҳонийларни нажотга буркайман, тақводорлари шодликдан куйлайдилар! Довуднинг наслини бу ерда кўкартираман, Ўзим танлаган шоҳнинг чироғини ўчирмайман. Унинг ғанимларини шармандаликка ўрайман, Шоҳнинг бошидаги тожи эса порлаб тураверади.” Худовандим Сен бизни янъни Узбегистондаги жамоатларинг аъзоларини, танлаб Узинга якинлаштириб қутлуғ ҳовлида яшатганинг учун хамдлар айтаман. Биз Сенинг уйингнинг, муқаддас Маъбадингнинг Неъматларидан баҳраманд бўламиз. Сенда паноҳ топганларнинг ҳаммаси севинсин, Тоабад шодликдан улар куйласин. Уларни Сен ҳимоя қилганинг учун, Сени севганлар севинч ила жўшсин. Эй Эгам! Сен солиҳга барака берасан, Сенинг ҳимматинг уларни қалқондай ҳимоя қилади, Исо Масих номидан сураймиз. Содиқ севгинг учун жамоатинг Сенга шукрона айтсин! Сенинг инсониятга кўрсатган ажойиб ишларинг учун шукр қилсинлар! Улар жамоа олдида Сени улуғласинлар, оқсоқоллар йиғинида Сенга ҳамду санолар айтсин. Сен саҳрода кўлларни пайдо қилиб, бўз ерни чашмазорга айлантиргувчисан. Оч-юпунларни ўша ерга жойлаштирасан, улар яшайдиган шаҳарни қурадилар. Экин экиб, узумзор яратадилар, даладан мўл-кўл ҳосил кўтарадилар. Сен жамоатинга баракат берасан, уларнинг сони оширасан. Худованд Ўзининг осмондаги бой хазинангни жамоатинг устидан очганинг, қиладиган ҳар бир ишига барака берганинг шукрлар айтамиз Сенга. Кўп халқларга қарз берадию, қарз олмайди. Сен жамоатингни дум эмас, бош қилдинг. Худовандим жамоатинг пасдда эмас доим баланда булсин, зеро у дунёнинг нури ва тузидир. Узбекистонда жамоатинг хар доим хакикатнинг устунига айлансин. Жамоат Исо Масих бошчилига дошкарилсин ва Худодан куркиш рухи остида, ботир ва катъий, Худованддан келган гайриоддий кучга тулсин ва Худонинг режаларини амалга оширсин. Узбекистондаги жамоатлар тогдан ажрамасин ва Худонинг номи улугланиши учун мул хосил келтирсинлар. Худованд куйларингни хозиргига караганда минг баробар купайтиргин. Жамоатларингдаги куйларинг осмондаги юлдузлар каби копайсинлар ва жамоатни тулдирсинлар, Исо Масих номидан сураймиз. Омин! Эй Эгамиз, халқимизни Сен кўпайтирдинг, Халқни кўпайтириб, Ўзинг юксалдинг, Юртнинг барча чегараларини кенгайтирдинг. (Иш.26:15); У сизларни севади, ота–боболарингизга бераман, деб онт ичган юртда сизларни баракали қилиб кўпайтиради. Авлодингизга, ерингиз ҳосилига, донингизга, шаробингизга, мойингизга, подангизу сурувларингизга барака беради. (Конунлар 7:13); Солиҳлар пальма дарахтидай гуллаб–яшнайди, Лубнондаги садр дарахтидай* юксалади. 14 Улар Эгамизнинг уйига ўтқазилган, Худойимизнинг ҳовлисида улар яшнайди. 15 Кексаликда ҳам ҳамон ҳосил беради, Ям–яшил, навқирон бўлиб тураверади. 16 Улар биргаликда шундай деб эълон қилади: “Эгамиз одилдир! У менинг суянган қоямдир, Унда ноҳақлик йўқдир.” (Забур 91:13-16); Эй Эгам, Сен Қуддусни* танлагансан, У ерни Ўзингга маскан қилишни истагансан. 14 Сен шундай дединг: “Мен тоабад яшайдиган жой шу жойдир, Бу ерда истиқомат қилишни истаганман. 15 Унинг озуқаларига мўл қилиб барака бераман, У ердаги фақирларни тўйдираман. 16 Руҳонийларни нажотга буркайман, Тақводорлари шодликдан куйлайдилар! 17 Довуднинг наслини бу ерда кўкартираман, Ўзим танлаган шоҳнинг чироғини ўчирмайман. 18 Унинг ғанимларини шармандаликка ўрайман, Шоҳнинг бошидаги тожи эса порлаб тураверади.” (Забур 131:13-18); 5 Қутлуғ ҳовлимда яшасин, дея Сен Ўзинг танлаб, Олиб келган инсон нақадар бахтли! Уйингнинг, муқаддас Маъбадингнинг Неъматларидан биз баҳраманд бўламиз. 6 Ғаройиб ишлар кўрсатиб, Ғалаба ила бизга жавоб берасан, Эй нажоткоримиз Худо! Ернинг тўрт томонининг, Ҳамда энг узоқ денгизларнинг умиди Сенсан. (Забур 64:5-6); Сенда паноҳ топганларнинг ҳаммаси севинсин, Тоабад шодликдан улар куйласин. Уларни Сен ҳимоя қилганинг учун, Сени севганлар севинч ила жўшсин. 13 Эй Эгам! Сен солиҳга барака берасан, Сенинг ҳимматинг уларни қалқондай ҳимоя қилади. (Забур 5:12-13); Содиқ севгиси учун улар Эгамизга шукрона айтсин! Эгамизнинг инсониятга кўрсатган ажойиб ишлари учун шукр қилсин! 32 Улар жамоа олдида Эгамизни улуғласин, Оқсоқоллар йиғинида Унга ҳамду санолар айтсин. (Забур 106:31-32); Тағин саҳрода кўлларни пайдо қилиб, Бўз ерни чашмазорга айлантиради. 36 Оч-юпунларни ўша ерга жойлаштиради, Улар яшайдиган шаҳарни қурадилар. 37 Экин экиб, узумзор яратадилар, Даладан мўл-кўл ҳосил кўтарадилар. 38 Худованд уларга баракат беради, Уларнинг сони ошиб боради, Чорваси эса сира камаймайди. (Пс.106:35-38); Эгамиз Ўзининг осмондаги бой хазинасини очиб, вақтида ерингизга ёмғир ёғдиради, қиладиган ҳар бир ишингизга барака беради. Кўп халқларга қарз берасиз–у, ўзингиз қарз олмайсиз. 13 Бугун Эгангиз Худонинг мен сизларга айтаётган амрларини битта қолдирмай бажарсангиз, Эгамиз сизларни дум эмас, бош қилади. Сизлар пастда эмас, баландда бўласиз. (Конунлар 28:12-13); Қани, омборхонага ушрни беками–кўст қилиб олиб келинглар. Хонадонимга озуқа келтиринглар. Шу йўл билан Мени синаб кўринглар, — дейди Сарвари Олам. — Шунда кўрасизлар, Мен осмон қопқаларини очаман. Сизларга марҳаматимни сероб қилиб ёғдираман (Малаки 3:10); Эгангиз Худо сизларни кўпайтирди. Мана, бугун сизлар осмондаги юлдузлардай сон–саноқсиз бўлдингиз. 11 Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз Ўз ваъдасига мувофиқ сизларни яна минг карра кўпайтирсин, сизларга барака берсин. (Конунлар 1:10-11); Борди-ю кечиксам, Худонинг хонадонида қандай ҳаракат қилиш лозим эканлигини сен билишинг керак. Худонинг хонадони – барҳаёт Худонинг уммати, ҳақиқат устуни ва пойдеворидир. (1Тим.3:15)

5. Узбекистондаги бутун инсонларнинг куткарилиши учун биргаликда ибодат

Мехрибон Худованд Сенинг мархаматинг Узбекистон ва унда яшовчилар устидан хар куни янгиланаётгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Ҳар бир одамнинг жони Сеники, Ота–оналарнинг ҳам, болаларнинг ҳам жонлари Сенга тегишлилигини билган холда сенга юзланамиз. Чунки хамманинг Худоси, хамманинг Чупони ва жонларининг сакловчисидирсан. Биз Сенинг жонларни куткариш кудратига эга булган Каломингга мурожаат киламиз. Исо Масиз оркали бизга берган кудратинг билан жонларни тутвчининг ишларини боглаймиз. Узбекистон жонларни тутувчининг хар кандай кишанларини Исо Масих номи билан парчалаймиз. Душман тутиб олган жонларни озодликка чиксин дея эълон киламиз. Худованд Сенинг махкумликни енгувчи мехрибонлигингни уларнинг хаётига чакирамиз, бу жонларни хар кандай ёвузликдан, халокатдан ва жабр-жафодан узинг халос этгин. Жонларини хеч кандай душман таъкиб этмасин. Уларга қарши фитна қилаётганлар уятга қолиб, уз йулларидан орқага қайтсин. Бу жонларга карши айтилган хар кандай ёвуз сузни Исо Масих номи билан парчалаймиз. Узбекистондаки одамларнинг хаётини бошкараётган хар кандай гунох кишанларини парчалаймиз. Худованд, сен инсонларнинг жонини ўлимдан қутқарасан, оёғини қоқилишдан сақлайсан. Сен такводорларинг жонини саклайсан, улар жонларини сенга такдим килганлари учун уларни юксалтирасан. Худованд Сен юпатганингда жонларимиз рохатланур.Узбекитонда яшаётган хар бир инсон сенга кайтсин ва тинчлик топсинлар, уларнинг хар бирини бу дунё ёвузликларидан саклагин, уларнинг хар бирини Узингнинг нажот кунингга ва Шохлигингдаги абадий хаётга кадар саклагин. Узбекистондаги хар бир инсон Сенинг номингни Исо Масих оркали шарафласинлар. Уларнинг юрагини бардамлик ва тетиклик билан кучлантиргин. Хар бир инсоннинг юрагига Худоваддан куркув рухи келсин. Узбекистондаги хар бир инсон униб уссин ва омон булсин. Сенинг кайтиб келадиган кунингга кадар хар бир инсон узини пок тутиши учун ибодат киламиз. Уларни Каломинг ва Рухинг билан озукалантиргин. Сен инсонларга солихлик кийимини кийдирувчисан, УзбеУзбекистон фукаролари Сенинг бу инъомингдан бахраманд булиб кувончга тулсинлар. Худованд Сен хосилнинг Эгасидурсан, Сенга итоаткорликда биз Сендан хосилни йигиштирувчиларни жунатишингни сураймиз, чунки Сенинг далангдаги хосил пишиб етилди: хосил мул. Бутун Россия буйлаб, инсонларга нажот берувчи Сенинг кудратинг булмиш Инжилни Хушхабарини таркатувчи хушхабарчиларни кутаргин Худовандим, Исо Масих номи билан сураймиз. Худовандим Узбекистон фукаролари нажот топажаклари учун Сенга хамдлар айтамиз, чунки биз имон билан хеч иккиланмасдан Исо Масих номи билан сураяпмиз зеро Сенинг қўлинг куткариш учун қисқармади, қулоғинг эса эшитмай колмади. Худовандим Узбекистон ахолисини хар кандай жабр-жафо ва кулликдан озод килганинг учун сенга шукролналар айтамиз. Исо Масих номи билан Омин! Билиб қўйинг, ҳар бир одамнинг жони Меникидир. Ота–оналарнинг ҳам, болаларнинг ҳам жонлари Менга тегишлидир. Фақат гуноҳ қилган одамгина ўлади. 5 Борди–ю, одам солиҳ бўлиб, адолатли ва тўғри ишлар қилса, (Хизкиё 18:4); Илгари чўпонсиз адашиб юрган қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг Чўпону Посбонига қайтиб келдингизлар. (1Бут.2:25); Шунинг учун ҳар қандай ифлосликни, кўп бўлиб қолган ёмонликларни бир четга йиғиштириб қўйинглар, Худонинг қалбингизга экиб қўйган каломини мулойимлик билан тан олинглар. Ана бу калом жонларингизни қутқаришга қодир (Иак.1:21); Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: “Сизлар туморларингиз билан одамларнинг жонларини овлаяпсизлар. Мен ўша туморларингизга қаршиман. Мен уларни қўлларингиздан юлиб оламан, қафасдаги қушни озод қилгандай халқимни озод қиламан. (Хиз.13:20; Кел энди, эй Эгам, қутқар жонимни, Содиқ севгинг ҳақи озод қил мени. (Забур 6:5); Эй Эгам, қачонгача қараб турасан? Қутқаргин мени уларнинг ҳужумидан, Халос қилгин жонимни ўша шерлардан! (Забур 34:17); Бегоналар қарши қўзғалди менга, Зўравонлар қасд қилмоқчи жонимга, Улар Сени писанд қилмайдилар. (Забур 53:5); Менинг жонимга қасд қилганлар Шармандаю шармисор бўлсин! Менга қарши фитна қилаётганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин! (Забур 34:4); Жонимга қасд қилганлар Шармандаю шармисор бўлсин! Ҳалокатимни истаганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин! (Забур 39:15); Жоним куяётир ҳасрат билан, Қоидаларингни ўрганишни доим истайман. (Забур 118:20); Эй Худо, Сенга берган онтимни бажармоғим шарт, Шукрона назрларимни Сенга атайман. 14 Жонимни ўлимдан қутқариб қолдинг, Оёғимни қоқилишдан сақладинг. Шу боис, эй Худо, Сенинг олдингда, Ҳаёт нурида юраман. (Забур 55:13-14); Тақводорман, жонимни асрагин, Сенга умид қиламан, мен, қулингни қутқаргин. Сен менинг Худойимсан. 3 Шафқат қилгин менга, эй Раббий, Кун бўйи сенга илтижо қилмоқдаман. 4 Мен, қулингга шодлик бахш этгин, Эй Раббий, мен Сенга юрагимни очаман. (Забур 85:2-4); Ичим хавотирга тўлиб кетганда, Сен берган тасалли менга қувонч келтирди. (Забур 93:19); Эй Эгам, мен Сенинг қулингман, Чўрингнинг ўғлиман, Ўзинг кишанлардан мени озод қилгансан. (Забур 115:7); Умр бер менга, ҳамду сано айтайин Сенга, Қоидаларинг ёрдам берсин менга. (Забур 118:175); Чақирганимда, менга жавоб бергансан, Қудратинг билан мени жасур қилгансан. (Забур 137:3); Маҳбубим, сенинг жонинг ҳузур топгандек, яна ҳар жиҳатдан ҳузур топиб, соғ-саломат бўлишингни тилайман. (3Ин.1:2); Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи сизларни бутунлай муқаддас қилсин. Раббимиз Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳингиз, жонингиз ва танингиз бенуқсон сақлансин. (1Салон.5:23); Эгам туфайли мен буюк шодлик топаман, Худойим деб қалбим жўш уради. Зотан, У мени нажот либоси билан ўради, Солиҳлик кийимини менга кийдирди. Мен тож кийган куёвга ўхшайман, Зеб–зийнат билан безанган келиндайман. (Ишаё 61:10); Сизлар ибодат қилиб, ишонч билан нимаики сўрасангиз, эришасизлар. (Матто 21:22); Менинг номимдан Отадан бирор нарса сўрасангизлар, уни бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин. (Юх. 14:13); Нима, Эгамизнинг қўли қисқами? Қутқаролмаса! Қулоғи оғирми? Эшитмай қолса! ( Ишаё .59:1)

6. Исроилда тинчлик булиши учун биргаликда ибодат

Худованд, Сен – исроилнинг Эгасисан ва Исроил халки Сенинг халкингдир. Исроил халки Сени танимаган чогида уларга ном ато килдинг ва хурматга лойик топдинг. Худовандим Сендан биргаликда суранамиз, Исроил халкини хар кандай ифлосликдан саклагин, уларнинг конунсизлигини авф этгин, уларни абадий нажотинг билан саклагин, уларни хакикатингда йоналтиргин ва йолларини текислагин, Исроилни хар кандай кайгудан халос килгин. Сен – Уз халкингнинг ва Исроил фарзандларингинг сокчиси ва кургонидирсан. Исроил халкига Уз тинчлигинг ва хакикатингни очиб, халкига ва ерларига шафоат бергин. Раббим Исо Масихни таниб билишлари учун уларга химату-вахий рухини бергин. Ер юзидаги ҳамма халқлар олдида Қуддус Сенга шуҳрат, қувонч ва шон–шараф келтирсин. Қуддусга қилган яхшилигингни, унинг равнақини кўрган барча элларни қўрқув ва титроқ боссин. Сен Исроил халкига ён босиб, ёмғирни мўл ёғдиргин. Олдингидай, куз, баҳорда ёмғирни қуйдиргин. Хирмонлар донга тўлиб кетсин, хумлар шаробу мой билан тўлиб–тошсин. Экинзорларини кемириб ташлаган сакрайдиган чигиртка галаси дастидан, кўрган зарарини Узинг қоплагин. Бу кучли лашкарни уларга қарши Сен юборгансан. Улар уз Яратувчиялри булмиш Сен Худованддан мамнун ва хурсанд булсинлар. Худован Исроил халки тўқ бўлсин, уларга шароб, мой ва дон бергин. Халқлар орасида мазах бўлишингизга энди йўл қўймагин. Исроилнинг йулларини Узингга тугрилагин токи улар душманлари билан ярашсинлар. Худованд, Сен адашган сурувни қидирган чўпондай Исроил халкини излагин. Булутли, қоронғи кунда ҳар ёққа тарқалиб кетган қўйларингни ҳамма жойдан халос қилгин. Уларни бегона ўлкаю юртлардан олиб чиқиб, она заминига олиб келгин. Исроил тоғларида, сойликларда ва юртнинг обод ўлкаларида уларни боқкин. Худовандим биз биргаликда Қуддуснинг тинчлиги учун дуо киламиз : “токи Уни севганлар ҳузур–ҳаловат топсинлар. Сен улар билан тинчлик аҳдини тузиб, юртдаги барча ёввойи ҳайвонларни қувиб чиқаргин. Шунда Исроил халки дашту биёбонларда осойишта ҳаёт кечиришади, ўрмонларда тинч ухлашади. Сен уларга барака бергин. Муқаддас тоғинг атрофида яшашларига йўл қўйгин. Ёмғирни уларга ўз мавсумида барака қилиб ёғдиргин. Боғ–роғлардаги дарахтлар мева берсин, ер мўл ҳосил етиштирсин. Халқинг ўз заминида ҳар қандай хавф–хатардан холи бўлсин. Сен халқингни қул қилиб олган золимларнинг қўлидан халос қилгин, бўйинтуруғини синдиргин. Ўшанда улар Эгаси Сен эканлигингни билиб оладилар. Бундан буён ўзга халқлар халқингни таламасин, юртдаги ёввойи ҳайвонлар уларни ғажимасин. Исроил халқи осойишта ҳаёт кечирсин, ҳеч ким уларга таҳдид солмайди. Халқнг очарчиликдан нобуд бўлмаслиги учун, Сен уларга серунум ерларни бергин. Ўзга халқлар уларни ҳақорат қилмайдиган бўлсин. Шунда Сен, улранинг Эгаси Худо, халқинг билан бирга эканлигингни улар билиб оладилар. Исроил халқи Сенинг халқинг эканлигингни улар англасинлар. Улар Сенинг сурувинг, яйловингдаги қўйлардир, Сен эса уларнинг Худосисан, Исо Масих номи билан сураймиз Омин! Мен Эганг эканлигимни билиб олгин, Сенинг исмингни айтиб чақираётган Мен Исроил халқининг Худоси эканлигимни англагин, деб Яшириб қўйилган бойликларни, Зулматдаги хазинани сенга бераман. 4 Қулим Ёқуб ҳақи, Ўзим танлаган Исроил ҳақи, Сенинг исмингни айтиб чақирдим. Сенга ном ато қилдим, Аммо сен Мени билмайсан. (Ишаё 45:3-4); Шу сингари, эй инсон, Мен сени Исроил халқи учун бир соқчи қилиб тайинладим. Сен оғзимдан чиққан ҳар бир сўзимни халқимга айтиб, уларни огоҳлантирасан. 8 Борди–ю, Мен фосиққа: “Эй фосиқ, сен ўласан”, деб айтсам–у, сен эса унга гапирмасанг, уни ёмон йўлдан қайтариш учун огоҳлантирмасанг, ўша фосиқ ўз гуноҳлари учун ўлади, бироқ унинг ўлими учун Мен сени жавобгар қиламан. (Хизкиё 33:7-8); Исроилни эса Эгамиз қутқарди, Тоабад нажот берди! Сизлар шарманда бўлмайсиз, Тоабад уятга қолмайсиз! (Ишаё 45:17); Мен Ўзим Курушни қўзғатиб, Солиҳ ниятларимни бажараман. Унинг барча йўлларини текислайман. У Менинг шаҳримни қуради. Пораю мукофот олмасдан Менинг асирларимни қўйиб юборади.” Сарвари Олам шундай деди. (Ишаё 45:13); Эй Худо, қутқаргин Исроилни Жамики кулфатларидан! (Забур 24:22); Эгам Сиондан туриб ҳайқирар, Қуддусдан гулдурос овози янграр, Еру осмон ларзага келар. Аммо Эгам Ўз халқини паноҳига олар, У Исроил халқининг қўрғони бўлар. (Йуэл 3:16); Ўша кунларда Яҳудо халқи бехатар яшайди, Қуддус аҳолиси осойишта ҳаёт кечиради. Қуддус шаҳри “Эгамиз солиҳлигимиздир” деб ном олади.” ( Иер.33:6); Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғвор Падар, Ўзини таниб-билишингиз учун сизга ҳикмату ваҳий руҳини ато этсин. (Эф.1:17); Ер юзидаги ҳамма халқлар олдида Қуддус Менга шуҳрат, қувонч ва шон–шараф келтиради. Қуддусга қилган яхшилигимни, унинг равнақини кўрган барча элларни қўрқув ва титроқ босади.” (Еремиё 33:9); Эй Сион халқи, хурсанд бўлинглар, Эгангиз Худонинг ишларидан севининглар. Сизларга У ён босиб, ёмғирни мўл ёғдирди. Олдингидай, куз, баҳорда ёмғирни қуйдирди. 24 Энди хирмонлар донга тўлиб кетади, Хумлар шаробу мой билан тўлиб–тошади. 25 Эгамиз шундай дейди: “Зарар кўрдингиз қирғин келтирувчи, Емирувчи чигирткалар дастидан, Экинзорларингизни кемириб ташлаган Сакрайдиган чигиртка галаси дастидан, Кўрган зарарингизни Мен қоплайман. Бу кучли лашкарни сизга қарши Мен юборганман. (Иуэл 2:23-25); Жавоб берди У халқига шундай дебон: “Тўқ бўласиз, сизларга бераман шароб, мой ва дон. Халқлар орасида мазах бўлишингизга энди йўл қўймайман. (Иуэл 2:19); Содиқлигингни зоҳир эт ажойиб ишлар ила. Рақиблардан қочиб Сенга борганларга Ўнг қўлинг билан нажот бергувчи Сенсан. (Забур 16:7); Адашган сурувни қидирган чўпондай қўйларимни излайман. Булутли, қоронғи кунда ҳар ёққа тарқалиб кетган қўйларимни ҳамма жойдан халос қиламан. (Хизкиё 34:12); Уларни бегона ўлкаю юртлардан олиб чиқиб, она заминига олиб келаман. Исроил тоғларида, сойликларда ва юртнинг обод ўлкаларида уларни боқаман. (Хизкиё 34:13); Дуо қилинг Қуддуснинг тинчлиги учун: “Уни севганлар ҳузур–ҳаловат топсин. (Забур 121:6); Мен улар билан тинчлик аҳдини тузиб, юртдаги барча ёввойи ҳайвонларни қувиб чиқараман. Шунда қўйларим дашту биёбонларда осойишта ҳаёт кечиришади, ўрмонларда тинч ухлашади. 26 Мен уларга барака бераман. Муқаддас тоғим атрофида яшашларига йўл қўяман. Ёмғирни уларга ўз мавсумида барака қилиб ёғдираман. 27 Боғ–роғлардаги дарахтлар мева беради, ер мўл ҳосил етиштиради. Халқим ўз заминида ҳар қандай хавф–хатардан холи бўлади. Мен халқимни қул қилиб олган золимларнинг қўлидан халос қиламан, бўйинтуруғини синдираман. Ўшанда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар. 28 Бундан буён ўзга халқлар халқимни таламайди, юртдаги ёввойи ҳайвонлар уларни ғажимайди. Менинг халқим осойишта ҳаёт кечиради, ҳеч ким уларга таҳдид солмайди. 29 Халқим очарчиликдан нобуд бўлмаслиги учун, Мен уларга серунум ерларни бераман. Ўзга халқлар уларни ҳақорат қилмайдиган бўладилар. 30 Шунда Мен, Эгаси Худо, халқим билан бирга эканлигимни улар билиб оладилар. Исроил халқи Менинг халқим эканлигини улар англайдилар”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий. “Сизлар Менинг сурувим, яйловимдаги қўйларимсизлар, Мен эса сизнинг Худойингизман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий. (Хизкиё 34:25-31)

Если вы желаете стать партнером международного проэкта "Мы в согласии", и присоедениться к нашей молитве, пожалуйста, сообщите нам об этом.
Для этого заполните анкету, и нажмите кнопку - ОТПРАВИТЬ.